Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Ўзбекистон Экология партияси Қашқадарё вилоят Кенгаши, вилоят ўрмон хўжалиги, Шаҳрисабз шаҳар хокимлиги, Ёшлар ишлар агентлиги, Қарши Давлат университетининг Педагогика институти ҳамкорлигида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси К. Жуманиёзов иштирок этиб, ўсиб келаётган ёш авлоднинг экологик маданиятини шакллантириш, уларнинг экологияга оид билимларини бойитиш бугун энг устувор масалалардан бири эканлигини қайд этиб ўтди.
Шундан сўнг вилоят Экология бошқармаси бошлиғи Ғ. Ибрагимов сўз олиб, ёшлар онгида табиатга, унинг бойликларига меҳр-муҳаббат уйғотиш, табиий бойликларни асраб авайлашга ўргатиш муҳим эканлиги ҳақида таъкидлаб ўтди.