Чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламанг. Атроф муҳитга зарар келтирасиз.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз туман инспекторлари, Миллий гвардия ҳамда ИИБ ходимлари билан хамкорликда навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида фуқаро томонидан белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлик ҳолати аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 270 минг сўм жарима қўлланилди.