Шаҳрисабз туманида ҳам кўчат экиш ишлари жадаллик билан давом этмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз тумани инспекторлари, Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси К. Жуманиёзов, Ўзбекистон Экологик партияси, махалла фуқарола йиғини фаоллари, туман ёшлари билан ҳамкорликда туманнинг «Чоршанбе» МФЙ худудида ташкил этилган Теракзорда терак қаламчаларини экиш ишларида иштирок этишди.

Ушбу Теракзорда 15 минг дона терак қаламчалари ва 600 туп мажнунтол кўчатлари экилди.

Экилган терак қаламчалари ва мажнунтол кўчатларини суғориш ишлари бугуннинг ўзида бошлаб юборилди.