Шаҳрисабз шаҳрида ҳамкорликда рейд тадбирлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз шаҳри инспекторлари, ИИБ ва СЭС ходимлари билан ҳамкорликда шаҳар бўйлаб экологик назорат рейд тадбирлари олиб борилмоқда.

Ушбу тадбирлар жараёнида содир этилаётган экоҳуқуқбузарликлар аниқланиб, олдини олиш чоралари амалга оширилди. Мазкур профилактик тадбирлар экологик тартиб-қоидалари талабларига риоя этишлари лозимлиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.