Чиқиндини белгиланмаган жойга ташлаганликлари учун фуқароларга нисбатан жарималар қўлланилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Миришкор тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида 2 нафар фуқаро томонидан чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаганлик ва чиқиндиларни ёқиб юбораётганлик ҳолатлари аниқланди.

Ушбу ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-модда 1-қисми ҳамда 88-модда 1-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жарималар қўлланилди.