Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда экилган дарахт ва буталарни “Платформа” электрон базасига киритиш ишлари олиб борилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ғузор тумани инспекторлари томонидан «Гулистон» МФЙ ҳудудида Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда «Яшил макон» умуммиллий лойихаси доирасида экилаётган дарахт кўчатларининг сони, тури жойлашган манзили (геолокация), суғориш тизими, фотосуратлари тўғрисидаги ва бошқа маълумотларни электрон базага тўлиқ ва сифатли киритиб бориш юзасидан навбатдаги ишлар амалга оширилди.