Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Яккабоғ тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.
Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида 4 нафар фуқаро томонидан белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлик ҳолати аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаси пр1-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, хар бир ҳуқуқбузарга нисбатан 270 минг сўмдан жарима қўлланилди.
Ҳуқуқбузар фуқароларга чиқиндиларди олиб чиқиб кетиш бу́йича тегишли кўрсатмалар берилди.


