Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Нишон тумани инспекторлари, тумани ахолиси, ёшлар ва кўнгиллилар иштирокида «Нишон» МФЙ худудида Қарши-Талимаржон автойўл ёқасида 5000 туп Калифорния терак дарахтини экиш ишлари бўлиб ўтди.
Экилган Калифорния дарахтини суғориш ишлари бугуннинг ўзида бошлаб юборилди.
Шунингдек, тумани ахолисига Калифорния дарахтини инсон саломатлигига таъсири хақида маълумотлар бериб ўтилди.