Ғузор тумани «ЗАФАРОН» Х/К насида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилининг рухсати билан бир кунлик хабардор килиш усулида текшириш ўтказилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан Ғузор туман ҳудудида Иккиламчи хомашёларни қабул қилиш ва қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланиб келаётган «ЗАФАРОН» Х/К насида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилининг рухсати билан бир кунлик хабардор килиш усулида текшириш ўтказилди.

Текшириш давомида «ЗАФАРОН» хусусий корхонаси Давлат экологик экспертизаси хулосасини олмасдан фаолият олиб бораётганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан корхона раҳбарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКсининг 96 моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.