Деҳқонободлик отахон — туманнинг “Ойбек” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Жўлли бобо Тошмуродов томорқасида кўчатхона ташкил этилди. Отахон ўз томорқасида мевали ва манзарали дарахт кўчатларини етиштириб, қишлоқдошларига ҳам улашмоқда. Бу ҳақда туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи Ўктам Жўллиев хабар берди.
Бундан ташқари отахон “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида томорқасига 500 тупга яқин мевали кўчатлар экилиб парвариш қилинмоқда.