Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов шунингдек, Чироқчи туманининг “Қўнғир тоғ” қишлоғи ҳудудида, Қарши – Самарқанд йўлининг чап томонида жойлашган Қарши шаҳрининг эски 46 гектар чиқинди полигонига кириш қисмидаги 22 гектар майдонда 2021 йилда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтқазилган дарахт кўчатларининг ҳолати, парвариши билан яқиндан танишди.

Маълум бўлишича, ушбу ҳудудда кўчатларини суғориш учун сув таъминоти йўлга қўйилмаган, бу эса экилган дарахт кўчатларининг унишида катта хавфни юзага келтирмоқда. Мазкур ҳолатнинг олдини олиш ва ҳудуд сув билан таъминлаш мақсадида “Пистали” каналидан 1,55 км масофага сув чиқариш ва бунинг учун зарур бўладиган қувурларни харид қилиш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида маблағ ажратиш юзасидан таклиф ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берди.