Белгиланмаган жойга чиқинди ташламанг жаримага тортиласиз.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз шаҳри инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида 2 (икки) нафар фуқаро томонидан белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлик холатлари, шунингдек, 2 (икки) нафар фуқаро қурилиш чиқиндиларни ёқиб юборганлик ҳолатлари аниқланди.

Ушбу ҳолатлар юзасидан 4 (тўрт) нафар ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг тегишли моддалари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жарималар қўлланилди.