Расмий муносабат.

“Nasafnews.uz”нинг «Шаҳрисабзда канализациядан чиққан чиқинди сувлари дарёга оқизилмоқда» номли мақолага Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз тумани бўлими томонидан ўрганилди.

Ўрганиш давомида «Амир Темур» ва «Мираки» МФЙ худудларида 24 та кўп қаватли турар жойлар ва ижтимоий соҳа объектлари, ўтган асрнинг етмишинчи йилларида марказлашган канализацияга уланганлиги, қувурлар таъмирталаб ҳолатга келиб, оқова сувлар кўчага оқаётганлиги аниқланди.

Ҳолатни бартараф этиш учун катта маблағ керак бўлади. Туман ҳокимлиги Миракида канализация тармоғини таъмирлаш, ҳамда 9,1 км оқова сув тармоғини янгилаш учун 33 миллиард сўмлик лойиҳа ишлаб чиққан ва Давлат дастурига киритиш учун юборган. Республика ишчи гуруҳи ушбу худудда бўлиб, ҳолатни ўрганган.

Республика бюджетидан канализация тармоғини таъмирлаш учун белгиланган маблағ ажратилса, ушбу муаммо бартараф этилади.