Ёш экологлар билан табиат қуйнида сухбат ташкил этилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Экологик партиясининг Шаҳрисабз шаҳар партия ташкилоти билан хамкорликда Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган Қарши давлат университетининг Педагогика институти қошида ташкил этилган Ёш экологлар клуби аъзолари ҳамда Ёшлар қаноти фаоллари билан табиат қўйнида суҳбат ташкил этилди.

Суҳбат давомида экологияга оид масалалар муҳокама қилиниб, талабаларнинг саволларига жавоб берилди.