Чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаганлик учун фуқарога нисбатан жарима қўлланилди.

Қашқадарё вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши тумани инспекторлари ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида «Боғобод» МФЙ худудида яшовчи фуқаро Ш. И. томонидан белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлик ҳолати аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 270 минг сўм жарима қўлланилди.