Қизил китобга киритилган ўсимликларни химоя қилиш мақсадида экологик назорат рейд тадбирлари олиб борилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Яккабоғ туман инспекторлари томонидан «Татар» МФЙ сувлисой худудида Қизил китобга киритилган лола ўсимлигини фуқаролар томонидан териб кетилишини олдини олиш мақсадида экологик назорат рейд тадбирлари олиб борилди.