Расмий муносабат.

Ижтимоий тамоқда Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Истиқлол МФЙ Жамолота қишлоғи ҳудудида жойлашган боғ дарахтлари кесиб ташланган. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси масъуллари ушбу ҳолатни назоратига олиши керак” сарлавҳаси остида чиққан мақола Қашқадарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Яккабоғ туман инспекторлари томонидан ўрганилди.

 

Ўрганиш давомида фуқаро Н.М томонидан Яккабоғ туман “Истоқлол” МФЙ даги йўлнинг муҳофаза зонасида ўзи эккан 16 дона олма дарахтларини қуриб қолганлиги сабабли кесганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКсининг 79 моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 млн 350 минг сўм жарима қўлланилди
Фуқарога дарахт қуриган бўлса экология ходимларига мурожаат қилиб, экология ходимларининг хулосаси билан кесиш кераклиги тушунтирилди.