Чиқиндиларни мумкин бўлган жойларга ташланг.

Қашқадарё вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида «Хониён» МФЙ худудида яшовчи фуқаро А. Р. томонидан белгиланмаган жойга қаттиқ ва маиший чиқиндиларни ташлаганлик ҳолати аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 270 минг сўм жарима қўлланилди.