Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Миришкор туман инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.
Ўтказилган рейд тадбирлари давомида фуқаро М. Д. томонидан чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаганлик ва фуқаро Я. А. қурилиш ва маиший чиқиндиларни ёқиб юбораётганлик ҳолатлари аниқланди.
Ушбу ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаси пр2-қисми ва 88-модда 1-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, ҳар бир ҳуқуқбузарга 135 минг сўмдан жарима қўлланилди.