Хамкорликдаги назорат рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси назорат инспекцияси инспекторлари, Миллий гвардия ходимлари билан хамкорликда навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида Қарши шаҳар «Кўчкак» МФЙ худудидан оқиб ўқувчи Қашқадарё дарёсидан фуқаро ўзига тегишли бўлган давлат рақамисиз эксковатор билан Камаз русумли автомашинага қум шағал қазиб олиб, юклаётганлик ҳолати аниқланди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтК-нинг 70-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Шунингдек, Камаз автомашинаси хайдовчиси ўз шахси бўйича нотўғри маълумот берганлиги аниқланиб, МЖтК-нинг 197-моддаси пр6-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик содир этди.