Қўшма рейдлар Муборак туманида давом этмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Муборак туман инспекторлари, Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари билан хамкорликда Қашқадарё вилояти Экология бошқармасининг 2022 йил 3 март кунидаги «Қашқадарё вилояти ҳудудидаги табиий сув ҳавзаларидаги балиқларнинг урчиш даврида саноат мақсадида балиқ овлашни таъқиқлаш тўғрисида»ги №34 сонли буйруғи ижросини бажарилишини таъминлаш мақсадида экологик назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтди.

Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида туманнинг «Қарлиқ» МФЙ худудидаги коллекторга номаълум фуқаролар томонидан балиқ овлаш мақсадида қўлбола (леска) тўрларини жойлаштириб кетганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳуқуқбузарлик ҳолати ким томонидан содир этилганлиги аниқланмади ва жойлаштирилган тўрлар коллектордан олинди.

Олинган тўрлар Миллий гвардия ҳамда ИИБ ходимлари билан ўша жойда далолатнома ёзиб расмийлаштирилди.