Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизматларни кўрсатишга давлат хусусий шериклик тўғрисидаги битимни имзолаш бўйича Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси томонидан тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Яккабоғ, Китоб, Қамаши, Деҳқонобод туманлари ва Шаҳрисабз шаҳар бўйича битимлар имзоланиб, Ўзбекистон Республикаси Экология давлат қўмитаси раиси ўринбосари И.Боқожонов томонидан тадбиркорларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди.

Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизматларни кўрсатишга давлат хусусий шериклик тўғрисидаги битимга Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси давлат шериги, Давлат хусусий шериклик тўғрисидаги битим тузиш ҳуқуқини қўлга киритган ва ўз устави доирасида иш юритувчи юридик шахс хусусий шерик ҳисобланади.

Жумладан ДХШ бўйича вилоятда 7 та туман ва шаҳарларда тендир танловлари ўтказилиб, 2 та туман 2-босқичга ўтказилди.