Ўрганиш давомида Косон туман “Гулбоғ” МФЙ ҳудудидаги қуш ёввойи Қирғий (перепелятник) эканлиги аниқланди.
Маълумот учун: Қирғий катта бўлмаган (мусичадек) йиртқич қуш. Ўзбекистонда барча жойларида; тоғларда, текисликларда, ўзлаштирилган ерларда, аҳоли яшайдиган ерларда учрайди. Бизнинг ҳудудда одатда ўтроқ ҳаёт кечиради.
Тоғли ва тўқайли ўрмонларда, боғларда ин қуради. Май ойининг якунида тухум қўйишни бошлайди. 3-4 та полопон тухумдан чиқади. Июль-августда полопонлари учирма бўлади. Қирғий фаол йиртқич, жуда ҳаракатчан, чаққон, дарахтлар орасида чап бериб учади. Асосан майда қушлар, мусича, каптар, какликлар, айримларида кемирувчилар, йирик ҳашаротлар билан озиқланади. Ўзлаштирилган ерларда майна унинг асосий ўлжаси бўлади.


