Қарши туманида қўшма рейдлар тадбирлари бўлиб ўтди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши туман инспекторлари ҳамда ИИБ ходимлари билан хамкорликда Қарши туманида навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтди.

Назорат рейд тадбирлари давомида туманнинг «Хонобод» МФЙ худудида яшовчи фуқаро В. А. томонидан ноқонуний равишда қум шағал аралашмасини ковлаб олаётганлик ҳолати аниқланди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикачи МЖтК-нинг 70-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 2 миллион 700 минг сўм жарима қўлланилди.