Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Муборак туман инспекторлари ҳамда Экопартия Муборак туман Кенгаши ходимлари билан хамкорликда маҳалла ҳудудларида оилаларда соғлом турмуш тарзига риоя қилиш буйича тарғибот ва ташвиқот тадбирлари ўтказилди.
Аҳоли билан учрашувларда соғлом турмуш тарзига риоя этиш орқали оила мустаҳкамлигини қарор топтириш мумкинлиги, оиланинг мустаҳкамлиги ва бардавомлиги эса асосан она ва боланинг саломатлигига боғлиқлиги таъкидланди. Жамиятнинг бошланғич бўғини — оиланинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватланаётгани замирида ҳам ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказишдек эзгу мақсад турипти.
Шу ўринда эътироф этиш жоизки, никоҳдан олдинги тиббий кўрикнинг соғлом оила барпо этишдаги роли ва аҳамиятини ёшларимиз теран англаб етиши кераклиги хақида тушунча берилди.