Ижтимоий тармоқларда тарқалган Деҳқонобод туманидаги қўнғир айиқ боласи билан боғлиқ ҳолат юзасидан Давлат экология қўмитасининг расмий муносабати.

Мазкур ҳолат айни вақтда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси инспекторлари томонидан ўрганиб чиқилмоқда.

Давлат экология қўмитаси бундай ваҳший ҳолатларни қатъий қоралайди ва албатта ҳуқуқбузарларни қонуний тартибда жазога тортилишини ўз назоратига олади.

Эслатма: Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 202-моддаси 3-қисми ж-бандига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ҳайвонот ёки ўсимлик дунёси турларини нобуд қилиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган.

Ўрганиш натижалари бўйича батафсил ахборот берамиз.