Китоб туманида «Тоза ҳаво» ойлиги доирасида назорат тадбири ўтказилди.

Қашқадарё вилоти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Китоб туман инспекторлари ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари иштирокида Китоб туманида «Тоза ҳаво» ойлиги доирасида назорат тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида инспекторлар томонидан махсус ўлчаш ускунаси ёрдамида автотранспорт воситаларидан чиқаётган ис гази ва тутун қалинлиги мониторинг-назоратдан ўтказилди.

Шунингдек, бир вақтнинг ўзида ҳар бир ҳайдовчига “Тоза ҳаво” ойлигини ўтказишдан кўзланган мақсад ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ушбу ойлик доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.