Расмий муносабат.

Ижтимоий тармоқда «Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани «Тоза ҳудуд» ДУК ишчилари деярли 6 ойдан бери маош олишмаяпти экан » сарлавҳаси остида чиққан видео мурожаат Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ҳамда «Тоза ҳудуд» ДУК ходимлари томонидан ўрганилди.

Ўрганиш давомида «Бекнур строй савдо» ИЧК томонидан ишчи ходимларнинг апрель май ойлари учун ойлик иш хаққи тўлаб берилди.