Қашқадарё вилоти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Муборак туман инспекторлари ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари иштирокида туманда «Тоза ҳаво» ойлиги доирасида назорат тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида инспекторлар томонидан махсус ўлчаш ускунаси ёрдамида автотранспорт воситаларидан чиқаётган ис гази ва тутун қалинлиги мониторинг-назоратдан ўтказилди.