Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши шаҳар инспекторлари ҳамда Қарши шаҳар Ободонлаштириш бошқармасининг ишчи ходимлари билан хамкорликда 9-май Хотира ва қадрлаш куни байрами олдидан шаҳардаги истирохат боғларида ҳашар ташкил қилинди.
Ҳашар ишлари давомида истирохат боғларидаги маиший чиқинди ва бахорги ўтлардан йўлакчалар тозаланиб, ахоли дам олиш масканларида тозалаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди.