Ижтимой тармоқда “Ғузор туманидан юборилган тасвирлар. Туман марказидаги коллеж олдида олинган фото тасвирда ўсимлик дунёсига бўлган муносабатга гувоҳ бўлишингиз мумкин. Экологлар нима дейди?” сарлавҳаси остида чиққан мақола Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси Ғузор туман бўлими ходимлари томонидан ўрганилди.
Ўрганиш давомида Ободонлаштириш бошқармасига қарашли бўлган ҳудудда 11 дона моживельник, 1 дона ўрик ҳамда 2 дона қайрағоч жами 14 дона дарахтлар кесилганлиги аниқланди.
Ҳолатни ўрганиш давомида Ғузор туман ободонлаштириш бўлими раҳбари келмаганлиги сабабли маъмурий баённома расмийлаштириш учун чақирув хати юборилди.
Ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар тақдим этилади.