Қарши туманида экологик назорат рейд тадбирлари давом этмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши туман инспекторлари томонидан туманда навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида тумандаги «Ҳилол» МФЙ худудида фуқаро Р. А. томонидан ўз бошқарувидаги эксковатор ёрдамида юк машиналарига қум шағал юклаётганлик ҳолати аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 70-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирииб, 2 миллион 700 минг сўм жарима қўлланилди.