Қарши туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахтларни суғориш ишлари олиб борилмоқда.

Айни пайтда Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши тумани инспекторлари ҳамда Ободонлаштириш бошқармаси Қарши тумани ходимлари билан хамкорликда Қарши-Ғузор А-380 йўлининг 42-46 кмларида экилган дарахтларни парваришлаш ва суғориш ишлари амалга оширилмоқда.