Чиқинди муамоси долзарблигича қолмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Миришкор тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

Назорат рейд тадбирлари давомида тумандаги 4-сонли ДМТТ худудида фуқаро Ш. М. маиший чиқиндиларни жойлаштирмаганлик ва чиқинди ташлаш учун мўлжалланган чиқинди қутилар (урна) ўрнатилмаганлик ҳолати аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаи пр2-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 135 минг жарима қўлланилди.