Фуқароларга нисбатан нега жарима қўлланилди?

Қашқадарй қилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Яккабоғ туман инспекторлари томонидан туманда навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтди.

Назорат рейд тадбирлари давомида туман худудидан оқиб ўтувчи дарё муҳофазаси майдонидан фуқаролар Н.М. ва Н.Х. томонидан ноқонуний равишда тош юклаб олаётганлик ҳолати аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 70-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, хар бир ҳуқуқбузарга нисбатан 2 млн 700 минг сўмдан жарима қўлланилди.