Ижтимоий тармоқда “Қашқадарё – “Ўрмон хўжалигига қарашли арчалар кесилди. Ҳолатга экология идораси эътибор қаратишини сўраймиз” сарлавҳаси остида чиққан мақола Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Дехқонобод туман бўлими ходимлари томонидан ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида мазкур ҳолат Деҳқонобод давлат ўрмон хўжалигининг «Қизилсой» ўрмон бўлими 4-сарҳади маҳаллий номи «Кўккам» ва «Рахмон» массивларида ноъмалум шахслар томонидан 3-туп зарафшон арчаси дарахтлари таг қисмидан кесиб кетилганлиги, 6-туп зарафшон арчаси дарахтлари ён шохлари ўсишдан тўхтамайдиган даражасигача шикастлантирилганлиги ҳамда 1-туп зарафшон арчаси дарахти ўртасидан табиий ёки бошқа омиллар натижасида (чақмоқ уриши) ёнганлиги маълум бўлди. Зарафшон арчаси ёнган қисми ўрмон хўжалиги ходимлари томонидан жойида бартараф этилган.
Юқоридагиларга кўра ушбу ҳолат юзасидан бўлим бошлиғи ва ўрмон қўриқчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг тегишли моддалари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори асосан ўрмон фонди ерларида етказилган зарарни ундириш чоралари кўрилмоқда.