Чиқинди ёқманг атроф муҳитга зарар келтирасиз.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши туман инспекторлари томонидан туманда навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида «Мевазор» МФЙ худудида фуқаро Х. У. томонидан турли хил чиқиндиларни ёқаётганлик ҳолати аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 88-модда 1-қисми билан маъмуриё баённома расмийлаштирилиб, 270 минг сўм жарима қўлланилди.