Экологик вазиятни яхшилашга ёрдам берадиган омиллардан бири – аҳолининг барча қатламларига экологик билим бериш ва уларнинг экологик маданиятини ҳамда тафаккури даражасини юксалтиришдан иборат.
12-май — Экологик таълим куни муносабати билан Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз шаҳар инспекторлари томонидан 10-сонли умумтаълим мактабида ўқувчилар билан очиқ дарс бўлиб ўтди.
Очиқ дарс давомида экологияга оид савол жавобларда фаол иштирок этган ўқувчиларга фахрий ёрлиқлар топширилди.