Келажак авлодга экологик таълим бериш бугунги куннинг мухим вазифаларидан бири.

Ёш авлод қалбида табиатга меҳр туйғусини уйғотиш, инсоннинг ахлоқий ҳамда экологик тарбиясини юксалтириш мақсадида республикамизда узлуксиз экологик таълими ҳам жорий этилмоқда. Умумтаълим мактабларида «Атрофимиздаги олам» каби дарсликларнинг ўтилаётгани фикримизнинг далилидир.

12-май — Экологик таълим куни муносабати билан Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз туман инспекторлари томонидан 26-сонли умумтаълим мактабида ўқувчилар учун экологияга оид викторина ўтказилди.

Савол-жавобларда фаол иштирок этган ўқувчиларга эсдалик совғалари тақдим этилди.