12-май Экологик таълим куни муносабати билан очиқ дарслар Қарши тумани мактабларида ҳам бўлиб ўтди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши туман инспекторлари томонидан 12-май — Экологик таълим куни муносабати билан 21-сонли умумтаълим мактабида ўқувчилар учун экологияга оид очиқ дарс ўтказилди.

Унда ўқувчилар экологик билимларини бойитиш мақсадида дунёда ва юртимиздаги экологик муаммолар ва улар келтираётган талофатлар ҳақида маълумот берилди

Мазкур викторина шаклида ташкил этилган тадбирда ўқувчилар ўртасида экологияга оид савол-жавобларда фаол иштирок этган ўқувчилар эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.