12- май — Экологик таълим куни. Муборак туманидаги 3-сонли мактабгача таълим муассасасида сана муносабатида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Муборак тумани инспекторлари Ўзбекистон Экологик партияси Муборак тумани Кенгажи ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда табиатнинг ўз қонунлари борлиги, улар билан ҳисоблашмаслик аянчли оқибатларга олиб келади: ҳаво, сув, тупроқ ифлосланади, ўсимлик ва ҳайвонот оламидаги турлар камайиши хавфи кучаяди. Атроф-муҳитга нописандлик билан муносабатда бўлишнинг туб илдизи бизни ўраб турган, мавжудлигимиз кафили ҳисобланган борлиқ дахлсизлигини англаш, ҳис этиш маданиятининг пастлигидадир. Бу эса жамият аъзолари, айниқса, ёшларнинг экологик билими ва маданиятини оширишни зарурат қилиб қўяди. Шу боис ҳам мамлакатимизда ўғил-қизлар экологик онги ва дунёқарашини шакллантиришга уни баркамол авлод этиб тарбиялаш.