Шаҳрисабз туманида “12 май – Экологик таълим куни”га бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз туман инспекторлари томонидан ўтказилган давра суҳбатида Шаҳрисабз туманидаги 29 та ДМТТ мудиралари иштирок этишди.

Инспекторлар томонидан ДМТТ мудираларига «12-май — Экологик таълим куни» бўйича кўрсатномалар тақдим этилди ва сана ҳақида батафсил маълумот берилди.

Таъкидланишича, ушбу сананинг асосий мақсади – сайёрамиз аҳолисининг экологик билимини бойитиш, аҳолида экологик маданиятни ривожлантириш, жамиятнинг экологик хавфсизлиги ҳақида жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш ҳамда ҳар бир фуқарони табиатга ҳурмат-эҳтиром руҳида тарбиялашни тарғиб этишдан иборат.

Тадбир иштирокчилари мамлакатимиз табиати, экотизимлари, атроф-муҳит барқарорлигини таъминлаш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш зарурлигини қайд этишди.