Чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламанг.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига Қарши туман «Чаман» МФЙ фуқаролари томонидан қилинган мурожаатни ўрганиш бўйича туман инспекторлари томонидан жойига бориб ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш ишлари давомида «Чаман» МФЙ худудидаги кўп қаватли турар жой атрофида турли хилдаги чиқиндилар сочилиб ётганлик ҳолати аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан МФЙ раиси Н. У. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 270 минг сўм жарима қўлланилди.