Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши шаҳар бўлим ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Қарши шаҳрида жойлашган автотранспорт воситаларини ювиш шахобчаларини хатловдан ўтказмоқдалар.
Мазкур шахобчаларда экологик меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва сувдан махсус фойдаланганлик учун рухсатномалар мавжудлиги ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан огоҳлантириш хатлари берилди.


