Чиқиндиларни ёқманг атроф муҳитга зарар келтирасиз.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз шаҳар инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтди.

Назорат рейд тадбирлари давомида 3 нафар фуқаролар томонидан белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлик ва чиқиндиларни ёқаётганлик ҳолати аниқланди.

Ушбу ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 88-модда 1-қисми (2 та) ва 91-модда пр1-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, 88-модда 1-қисми билан 270 минг сўм, 88-модда 1-қисми билан 135 минг сўм ва 91-модда пр1-қисми билан 270 минг сўм жарима қўлланилди.