22-май Халқаро биологик хилма-хиллик куни Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан “Sanoat energetika guruhi” МЧЖ ХК Қарши худудий ишлаб чикариш корхонасида 22-май Халқаро биологик хилма-хиллик куни муносабати билан мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбирда Экология бошқармаси ходимлари, “Sanoat energetika guruhi” МЧЖ ХК Қарши худудий ишлаб чикариш корхонаси ходимлари, Қарши Давлат университети ўқитувчи ва талабалари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.
Тадбир давомида она табиатга бўлган меҳр-муҳаббатни орттириш, ер флораси ва фаунасини асраб-авайлаш ҳамда «Қизил китоб»га киритилган ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳақида қизиқарли маълумотлар етказилиб, йўқолиб бораётган ноёб турларни муҳофаза қилиш, уларни йўқолиб боришини олдини олиш, табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлишлари таъкидланди.