Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Муборак туман инспекторлари Экологик партия Халқ депутатлари Муборак туман Кенгажи билан ҳамкорликда ушбу санага бағишлаб, тумандаги умумий ўрта таълим мактабларида «Халқаро биологик хилма хилликни асраш» мавзусидаги тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.
Тадбир қатнашчлари тадбир давомида вилоят Экология бошқармаси Муборак туман инспекторлари томонидан биохилма хилликни асрашга доир тайёрланган қизиқарли ва фойдали маълумотлар билан танишишди.
Биологик хилма хилликнинг аҳамиятини инобатга олган ҳолда йиғилиш иштирокчилари гуруҳларга бўлиниб, ўзларининг таклиф ва лойиҳаларини тайёрлаб, намойиш этишди ҳамда «Қизил китоб» га киритилган ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш, уларни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш борасида фикр алмашдилар.