Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Нишон туман инспекторлари, Ўзбекистон Экологик партияси Нишон туман Кенгаши аъзолари, Миллий гвардия ва Тоза ҳудуд ДУК ходимлари билан хамкорликда тумандаги «Байналминал» МФЙ ахолисига Экологик маданиятини ошириш, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламаслик тўғрисида ва «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун талабларига риоя этишлари бўйича давра сухбати бўлиб ўтди.
Ўсиб келаётган ёш авлодга муносиб ўрнак бўлиш, ҳар қандай чиқиндиларни чиқинди ташлаш мумкин бўлган жойларга тўкиш кераклиги тўғрисида ҳам кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, давра сухбатида ахолини фикр ва таклифлари эшитилиб, келгусида чиқиндиларни белгиланмаган жойларга тўкмаслик бўйича келишиб олинди.