Фуқароларга нега жарима белгиланди???

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Косон туман инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбири бўлиб ўтди.

Назорат рейд тадбири давомида туманнинг «Юқори Оброн» МФЙ худуддида яшовчи фуқаролар И. Р. ва Х. Н. томонидан белгиланмаган жойга турли хилдаги маиший чиқиндиларни ташлаганлик ҳолати аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-модда пр1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, хар бир ҳуқубузарга нисбатан 270 минг сўмдан жарима қўлланилди.