Фуқарога нисбатан 270 минг сўм жарима қўлланилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши шаҳар инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбири бўлиб ўтди.

Назорат рейд тадбири давомида тумандаги «Араловул» МФЙ худудида фуқаро Ж. А. томонидан махсус техника қурилмаларисиз битум эритаётганлик ҳолати аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 88-модда 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 270 минг сўм жарима қўлланилди.